ФУЧИК

ФУЧИК Юлиус (1903.23.2, Прага 1943.8.9, Берлин) — чех ёзувчиси, танқидчи ва журналист. ЧССР Миллий қаҳрамони. Пльзендаги реал гимназияни тугатгач (1921), Прага ун-тининг фалсафа фтида ўқиган. 1922 й. дан адабиёт ва театр масалаларига оид мақолалар чоп эта бошлаган. «Кмен» («Ствол», 1927— 29) ва «Творба» («Ижод», 1927—28) жур. ларига муҳаррирлик қилган пайтида барча илғор кучларни ягона фронт атрофида бирлаштиришга уринган. 1930 ва 1934—36 й. ларда СССРда бўлиб, сафар таассуротлари асосида «Эртанги кунимиз кечаги кун бўлиб қолган мамлакатда» (1932) китобини ёзган. СССРга қилган 2сафари вақтида Ўзбекистонда бирмунча вақг яшаб, мамлакатимизда рўй берган ўзгаришларни кузатган ва ўзбек хотинқизлари ҳаётига бағишланган «Тожихон Шодиева тарихи», «Розияхон Мирсоатова» сингари очерклар ёзган. Фучик Ўрта Осиё халқлари ҳаётига доир 24 та очерк ва мақола эълон қилган. Фучикнинг 30-й. лар сўнгидаги адабийтанқидий фаолиятида умуминсоний қадриятларни фашизм хавфидан саклаб қолиш ғоялари устуворлик килади. 1942 й. апр. да Чехословакия компартиясининг яширин нашрларига раҳбарлик қилгани учун гестапо томонидан ҳибсга олинган ва 1943 й. нинг ёзида Германияга олиб кетилиб, қатл этилган. Ф. Прагадаги Панкрац қамоқхонасида «Дор остидаги сўз» (1942) китобини ёзган. Кўпгина тилларга таржима этилган ушбу китоб фашизмга қарши мардона кураш олиб борган кишилар, шу жумладан, Фучикнинг ўзи ҳақидаги, уларнинг матонати ва жасорати ҳақидаги ҳужжатли қиссадир.

Ф. Тинчликтарафдорларининг 2бутунжаҳон конгрессида Халқаро тинчлик мукофоти билан такдирланган(1950). Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.

Ас: Ўрта Осиё ҳақида, Т., 1961; Дор остидаги сўз, Т., 1975; Избранное, кн. 1—2, М., 1982.

Ад..Фучикова Г., Воспоминания о Ю. Фучике, М., 1973.