ФУГА

ФУГА (итал. fuga — югуриш, қочиш) — полифониянпт эркин услубидаги мураккаб ва энг мукаммал мусиқий шакли. Одатда, бир (оддий Фуга), баъзида икки ва ундан ортиқ (мураккаб Фуга) мавзуларни имитация ва б. полифоник воситалар ёрдамида ривожлантиришга асосланади. Фуга мавзуси ихчам бўлиб, муайян образни акс эттирувчи бир овозли куйдир. Гомофония услуби таъсирида қарор топган Фугада мавзунинг барча овозлар бўйлаб ўтказилиши (мавзунинг «югуриши» — номи шундан) муайян ладтоналлик (гармония) режасига мувофиқ бажарилади. «Фуга» атамаси дастлаб (14—17-а. лар) канонга нисбатан қўлланилган. 17-а. даричеркар, канцона, фантазия (И. Фробергер, Ж. Фрескобалвди, Я. Свелинк) каби чолғу шакллар заминида Фуга юзага келиб, И. С. Бах, Г. Ф. Гендель ижодида юксак бадиий даражасига кўтаридди. Фуга мустақил чолғу асар, тур кум шаклининг муайян қисми сифатида (мас, И. Бах, Д. Шостакович, Ўзбекистонда — Г. Мушель, Т. Қурбоновларнинг «Прелюдия ва Фуга» туркумлари), йирик асар таркибида (месса, оратория, кантата — Г. Гендель, Й. Гайдн, С. Танеев; операда — М. Глинка, Ж. Верди, Р. Вагнер; симфонияда — С. Рахманинов) бўлиши мумкин.