ФУКУС СУВЎТЛАР

ФУКУС СУВЎТЛАР (Fucales) қўнғир сувўтлар қабиласи (тартиби). Танасининг уз. 0,1—2 м, баъзан 10 м гача. Бошқа сувўтлардан кўпайиш цикли билан фарқ қилади. Шакли ҳар хил. Фукус туркуми вакили (Fucus) шохланган, дихотомик, қорақўнғир, тасмасимон пластинка шаклида. 300 тури (40 туркуми), асосан, 3 та: фукусдошлар (Ғисасеае), цистозирдошлар (Cystoseiraceae) васаргасдош сувўтлар (Sargassaceae) оиласи бор. Ф. с. Каспий ва Орол денгизларидан ташқари, барча денгизларда учрайди. Фукус сувўтлардан альгинат, ем уни ва ўғит олинади. Баъзи турлари овқатга ишлатилади.