ФУЛА

ФУЛА, фульбе, фулфульде, фулани, фуль, пёль, тукул о р — конгокордофан тилларк оиласининг ғарбий атлантик тармоғига мансуб, Ғарбий Африкада Атлантика океани қирғоқларидан Чад кўлигача бўлган ҳудудда (Нигерия, Гвинея, Мали, Камерун, Сенегал, БуркинаФасо, Нигер ва б. мамлакатларда) тарқалган тил. Баъзи ҳудудларда, айниқса, Гвинея ва Шим. Камерунда қабилалараро, уруғлараро алоқа воситаси бўлиб хизмат қилади. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 23 млн. кишидан ортиқ (ўтган асрнинг охирлари). Асосий лахжалари: футаторо (Сенегал), футажаллон (Гвинея), масина (Мали), шим. Нигерия (Нигерия), адамауа (Ғарбий Нигерия, Камерун).

Фуланинг фонетик белгилари: ундошлар тизимида жарангсиз, жарангли, бўғиз, бурун ундошлари фаркланади; унлилар кискалик — чўзиклик бўйича ажратилади. Фула тузилиши, асосан, синтетик, қисман агтлютинатив хусусиятга эга.

Фулада 17 — 19-а. ларда диний, тарихнавислик, маиший мазмундаги матнлар яратиш максадида араб ёзувининг ажамий деб номланган туридан фойдаланилган; 20-а. нинг 2ярмида лотин графикаси асосидаги ёзув кенг тарқалади, фольклор матнлари, маросим ва эпик шеърият намуналари нашр этилади. Шундай бўлсада, умумий адабий меъёр мавжуд эмас.

Ад.: Коваль А. И., Зубко Г. В., Язык фула, М., 1984.