ФУМАРОЛЛАР

ФУМАРОЛЛАР (итал. Fumarola) — Ер қаъридан қайноқ вулкан газлари ҳамда суюқ ҳолатга айланган сув буғлари оқиб чиқадиган ёриқ ва тешиклар. Магмадан ажралиб чиққан қайноқ газлар (Н2О, HCL, HF, SO2, CO2, CO, H2S ва б.) бирламчи, ҳали совиб улгурмаган лава окимлари ва пирокластик ётқизиқлардан чиққан газлар и к киламчи Фумаролларлар дейилади. Фумароллар кратерларда, вулканнинг юқори ва пастки қисмларида бўлади. Фумароллардан газларнинг чикиши босим остида содир булиб, овоз чиқариб туради. т-ра пасайиши б-н сув буғлари суюқ ҳолатга айланади; термодинамик шароитга боғлиқ ҳолда, унда биргаликда ажралаётган баъзи газлар ҳамда ёнатрофдаги жинслар билан реакцияга киришиш натижасида ҳосил бўладиган ва Ер юзасига кутарилаётганда бирга олиб чиқилган газ ва моддалар эрийди, ҳаракатдаги вулканлар рнида гидротермал эритмалар ҳосил бўлади. Денгиз остида вулканик газларининг отилиб чикиши сув ости Фумароллар дейилади.