ФУНКЦИОНАЛИЗМ

ФУНКЦИОНАЛИЗМ — 20-а. меъморлигидаги бино ва иншоотларнинг маиший эҳтиёжлар, и. ч. талабларига жавоб берадиган қилиб қуришни талаб этувчи йўналиш. Функционализм қурилиш техникаси ютуқларидан кенг фойдаланди, янгича лойҳалаш усулларига эътибор қаратди.

Функционализм 20-а. бошида пайдо бўлди. Асосчилари — америкалик меъмор Л. Г. Салливен ва Функционализм Райт. Ф. рационализм тарафдорлари бўлган Ғарбий Европа меъморлари томонидан қўллабқувватланди, кридалари Францияда Ле Корбюзье, Германияда меъморлар В. Гропиус, Л. Мис ван дер Роэ, Х. Мейер ва б. томонидан ривожлантиридди ва тарғиб қилинди. Ф. Ғарбий Европа мамлакатлари, АҚШ ва Японияда кенг тарқалиб, «халқаро услуб»га айланди.

«Функционализм» атамаси илк бор швециялик меъморлик назариётчиси 3. Гидион томонидан қўлланган. 1930-й. лардан Финляндия (А. Аалто ва б.), Швеция (С. Маркелиус ва б.)да Функционализмга асосланган мамлакатнинг миллий хусусиятларига мослаштирилган усуллар ишлаб чикилди. 2 жаҳон урушидан кейин 1939—45 йларда вайрон бўлган шаҳарларни тиклащца Функционализм таъсири кайта жонланди, бирок «халқаро услуб» бутунлай барҳам топди. Функционализмнинг асосий талабларига брутализм, неоклассицизм тарафдорлари қарши чиқди.

Замонавий меъморлик назариясида Функционализм усталарининг мероси (асосан, 1930й. лар меъморлиги билан боғлиқ бўлган тамойиллар)ни диққат билан ўрганиш анъаналари устунлик қилади, айни бир пайтда Функционализм тарафдорларининг ижтимоий утопик (меъморлик ёрдамида жамиятни ўзгартиришга умид килган) қарашлари танқид қилинди.

Ад.: Гропиус В., Границы архитектуры, [пер. с нем. ], М., 1971; Всемирная история архитектуры, т. 11, М., 1973.

Prev Article

ФУНИКУЛЁР

Next Article

ФУНКЦИЯ