ФУНКЦИЯ

ФУНКЦИЯ (лот. functio — бажариш, амалга ошириш) (тилшуносликда) — муайян тил, тил бирлиги, лисоний шаклнинг у ёки бу вазифани бажариш қобилияти; тилнинг кишилик жамиятидаги роли, вазифаси; тил тизимининг барча сатҳларида унинг бирликлари ўртасидаги боғлиқлик ёки муносабатлар. Тил бирлиги Функция сини белгилаш унинг муайян тил (тил тизими) даги ролини аниқлашни кўзда тутади, мас, гапда коммуникатив (бирор нарса, воқеа ҳақида хабар бериш) ва номинатив (ушбу воқеани аташ) Функциялар ажратилиши мумкин. Ҳар бир тил бирлиги маълум мақсад учун хизмат қилади, яъни муаяйн Функцияни (вазифани) бажаради, шунинг учунгина бошқа тил бирлигидан фарқ килган ҳолда мавжуд бўлади. Тил бирликларининг кўплаб Функция лари — ўхшатиш, ажратиш, фарқлаш Функциялари ажратилади; ана шу Функция ларга мувофиқ равишда тил бирликларининг ўзлари ҳам фарқланади, ажратилади. Mac, фонема турли сўз ва морфемаларни фарклаш ёки улар орасига чегара қўйиш учун хизмат қилади.

Функциялар нафақат тил бирликларини, балки тилнинг ўзини тизим сифатида тавсифлашда ҳам ўрганилади. Тилнинг асосий Функция лари: коммуникатив (муомала, алоқа қилиш Функцияси), билиш, акс эттириш, шакллантириш, алоқа ўрнатиш, номинатив (борликдаги нарса ва ҳодисаларни номлаш, аташ), экспрессив (ифода, баён Ф. си), апеллятив (мурожаат, ундаш, даъват Функцияси) ва б. Тил Функциялари қаторида унинг сатҳий Функциялари — фонологик, морфологик ва б. Ф. лари ҳам кўрсатилади. Функционал нуқтаи назардан тил тизими кўп ўлчовли тузилма бўлиб, унинг намоён бўлиш шакллари (оғзаки ва ёзма тил), ижтимоий мақсадвазифаси (адабий тил, ижтимоий гурухлар тиллари, арго ва б.), эстетик йуналганлиги (поэтик тил) ва б. жиҳатлари фаркланади.

Loading...