ФУНТ СТЕРЛИНГ

ФУНТ СТЕРЛИНГ (инг. pound ёки pound sterling) — Букж Британия пул бирлиги. 1 Ф. с. = 100 пенс (1971 й. га қадар Фунт стерлинг = 100 шиллинг = 240 пенс бўлган). 11-а. дан кумушдан, 14-а. ўрталаридан олтиндан ҳам тангалар шаклида зарб қилинган. Фунт стерлинг банкнотларини Англия банки 1694 й. дан чиқара бошлаган. Жаҳондаги энг баркарор валюталардан бири. Халқаро валюталар курси бўйича 0,7 Ф. с. = 1 АҚШ доллари. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган курс бўйича 1 Ф. с. = 1581 сўм 22 тийин (2003 й. май).

Loading...