
ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ
ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ — халқ хўжалиги соҳаси; ҳаво йўллари орқали йўловчи, юк, почта ташиш, қ. х. да ва ўрмончилик саноатида, геол. кидирув ишлари, балиқ овлаш, турли саноат объектларини қуришда, жойларни аэрофотосуратга олиш, тиббийсанитария хизматида ва б. мақсадларда фойдаланилади. Фуқаро авиацияси таркибида замонавий самолётлар ва вертолётлар парки, техника иншоотлари тизимига эга бўлган ҳаво йўллари тармокдари, аэропортлар, аэродромлар, радио ва метеостанциялар, з-длар ва таъмирлаштехника базаси, и. т. муассасала^и, ўқув юртлари фаолият кўрсатади. Узбекистонда Фуқаро авиацияси тарихи 1924 й. 12 майда Тошкент — Авлиёота (Тароз) — Пишпек (Бишкек) — Олмаота ҳаво йўлида дастлабки йўловчиларни ташишдан бошланади (қ. Авиация, «Ўзбекистон ҳаво йўмари» миллий авиация компанияси, Ҳаво транспорти).