ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ

ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИҳуқуқ соҳаси; юридик жиҳатдан тенг бўлган субъектлар ўртасидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни тартибга солувчи ва мустаҳкамловчи ҳуқуқ нормалари йиғиндисидан иборат. Фуқаролик ҳуқуқи ўзининг предмети ҳисобланган мулкий ва шахсий муносабатларни тартибга солишда иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлеизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга биронбир кишининг ўзбошимчалик б-н аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳукуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланади. Фуқаролик ҳуқуқида мулкий муносабатлар асосий ўринни эгаллайди. Мулкий муносабатлар жумласига мулкни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, мажбуриятларни бажариш б-н боғлиқ муносабатлар ва ш. к. киради. Қонунда назарда тутилган ҳолларда Фуқаролик ҳуқуқи бошқа шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳам тартибга солади. Шахсий номулкий муносабатлар ва мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий муносабатлар жумласига шаън, қадрқиммат, ишчанлик обрўси, интеллектуал мулк объектлари билан алоқадор муносабатлар киради. Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат Ф. ҳ. нинг субъектлари ҳисобланади. Фуқаролик ҳуқуқининг объектларига ашёлар, шу жумладан, пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, молмулк, шу жумладан, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошка натижалари, шунингдек, шахсий номулкий хуқуқлар ва б. моддий ҳамда номоддий бойликлар киради. Ўзбекистон Республикаси Ф. ҳ. нинг асосий манбаини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва ФК ташкил этади.

Loading...