ФУРАН

ФУРАН, фурфуран — гетероциклик бирикма; хлороформ ҳиди келадиган рангеиз суюкдик. Мол. м. 68,07. Суюкланиш траси 85,68°, қайнаш траси 31,33°, зичлиги 936,6 кг/м3. 25°да 100 г сувда 1 г Ф., 100 г Ф. да эса 0,3 г сув эрийди. Фуран кўпгина органик бирикмаларнинг бошланғичи ҳисобланади, бу бирикмалардан аксариятларининг амалий аҳамияти катта, мас, фурфурол, тетрагидрофуран Фуран, асосан, фурфуролдан олинади. Фуран тетрагидрофуранни синтезлашда оралиқ маҳсулот ҳисобланади, у пиррол олишда ҳам ишлатилади.

Prev Article

ФУНШАЛ

Next Article

ФУРФУРОЛ