ФУРОТ

ФУРОТ, Фрот (оромийча — ширин сув, араб, номи — Шатт улФурот) — Ғарбий Осиёдаги энг катта даре. Туркия, Сурия ва Ироқ ҳудудларидан оқади. Мурод ва Қорасув дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги Мурод дарёси бошланишидан 3065 км, Мурод ва Қорасув дарёлари қўшилган жойдан 2700 км. Ҳавзасининг майд. 673 минг км2. Тавр тоғларидан бошланиб, чекка тизмалардан ўтганда тор дара ҳосил қилади. Сўнгра Сурия платосида чукур водийда окиб, Месопотамия паеттекислигига чиқади. Бу ерда даре ўзанининг кенглиги 150—500 м, чуқ. 10 м га етади. Куйи қисмида Дажла дарёси б-н қўшилиб, Шатт улАраб деб аталади ва Форс қўлтиғига куйилади. Баҳорда тўлиб оқади, ёз ойларида суви камаяди. Тоғли қисмида қорёмғир, текисликда ёмғир сувларидан тўйинади. Тошган вактда сув сатҳи 3 — 4 м кўтарилади. Сув сарфи Ҳит ш. да ўртача 840 м3/сек., қуйи қисмида 300 — 400 м3/сек. гача камайиб боради. Фурот суви, асосан, суғоришга сарфланади, бир қисми буғланади ва ерга сингади. Дарё оқизиқлари ўрта оқимидан (йилига 13—15 млн. т) қуйилишига томон чўкиб камайиб боради. Фурот билан Дажла оралиғи Ер юзидаги энг қад. маданият марказларидан бўлган (қ. Месопотамия). Дарё суви қадимдан суғоришда кенг фойдаланилади. Фуротда тошқинга қарши гидротехник иншоотлар ва марзалар, гидроузел ҳамда сув омборлари қурилган. Ҳит ш. гача кема қатнайди. Соҳил қисмида воҳа кўп.