ФУТБОЛ

ФУТБОЛ (инг. foot — оёқ, ball — тўп) — спорт ўйини, 2 дарвоза (7,32×2,44 м) ли махсус майдон (90—120 х 45 — 90) да тўп билан жамоа бўлиб ўйналади. Футбол тўпининг оғирлиги 410—450 г, айлана диаметрининг уз. 68—70 см, ўйиннинг асосий вақти 90 мин. (45 мин. дан 2 бўлим, 12—15 мин. танаффус). Майдонда иккала жамоада 11 кишидан бўлади. Ўйиндан мақсад рақиб дарвозасига тўпни оёқ ёки гавда қисмлари билан (қўлдан ташқари) киритишдан иборат. Фақат дарвозабонларгина қўл билан ўйнаши мумкин (жарима майдончасида).

Футболга ўхшаш ўйинлар мил. ав. Миср ва Шарқ мамлакатларида маълум бўлган, кейин Европага ўтган. 1848 й. да Буюк Британиядаги Кембриж ун-ти ўқитувчилари Футболнинг дастлабки замонавий қоидаларини ишлаб чиқишган. 1857 й. да шу мамлакатдаги Шеффилд ш. да илк Футбол клуби ташкил этилган. 1863 й. да Англия Ф. уюшмаси тузилиб, Футбол қоидалари тасдиқланган. 18-а. нинг охири — 19-а. нинг бошларида Европа ва Жан. Америка давлатларида ҳам Футбол уюшмалари ташкил килинди. 1896 й. Ф. олимпиада ўйинлари дастурига киритилди. 1904 й. да халкаро футбол федерацияси — ФИФА тузидди. Ф. Бразилия, Германия, Италия, Аргентина, Буюк Британия каби давлатларда кенг ривожланган. Пеле, Марадона, Ф. Беккенбауэр, Л. Яшин, 3. Зидан, Р. Роналдо ва бошқа Футбол чилар бу ўйиннинг жаҳонда оммавийлашишига ҳисса қўшишди.

Ўзбекистонда 20-а. бошларидан замонавий Футбол қоидалари асосида ўйинлар ўтказилган. 1912 й. да Қўқонда биринчи Футбол жамоаси тузилди. Кейинроқ Фаргона, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ш. ларида ҳам Футбол жамоалари пайдо бўлди. 20-а. нинг 20-й. ларидан мамлакатимизда турли тоифадаги мусобақалар (1937 й. дан Ўзбекистон биринчилиги) мунтазам равишда ўтказила бошланди. 1956 й. да Тошкентда «Пахтакор» жамоасининг ташкил этилиши ва шу номдаги стадион қурилиши республикада Футболнинг ривожланишига туртки бўлди. 20-а. нинг 80-й. ларидан Ўзбекистонда Футбол чиларнинг янги авлодини тарбиялашга киришилди. М. Қосимов, И. Шквирин, А. Абдураимов, М. Шацких Ўзбекистондагина эмас, Осиё ва б. қитьаларда ҳам ном қозондилар.

1959 й. да ташкил этилган Ўзбекистон футбол федерацияси 1992 й. да (кейин 2001 й. да) қайта рўйхатдан ўтди. 1992 й. дан Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати ва кубоги, турли тоифадаги мусобақалар ўтказиб келиняпти, Футбол жамоаларининг халкаро учрашувларда иштирок этиши таъминланаяпти. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш тадбирлари тўғрисида» (1993 й. 18 март) ҳамда «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида» (1996 й. 17 янв.)ги қарорлари Футбол даги ютукдарга замин яратди. Фарғонанинг «Нефтчи» клуби МДҲ кубогининг финалига чиқди (1994), «Пахтакор» клуби Осиё чемпионлар лигаси ярим финалида ўйнади (2003, 2004), мамлакат ёшлар терма жамоаси жаҳон чемпионати финал босқичида қатнашди (2003), Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё ўйинлари (1994) ва АфрикаОсиё ўйинлари (2003) ғолиби бўлди. Ҳоз. кунда Ўзбекистонда 36 та (олий ва биринчи лигада) профессионал клуб бор (2004). 2лигада 196 та жамоа шундай макомга эришиш учун мамлакат биринчилигида қатнашяпти. Футбол клублари қошида 18 та Футбол интернат мактаблари, коллежлари фаолият кўрсатяпти, уларда 2000 дан зиёд ўқувчи шуғулланади. Шунингдек, Футболга ихтисослашган болаларўсмирлар спорт мактаблари иши яхшиланди. Футбол универсиада, «Баркамол авлод» ва «Умид ниҳоллари» мусобақалари дастурларидан урин олган. Болаларўсмирлар ўртасида республикада ўтказиладиган «Футбол ғунчаси» мусобақаларида 692 жамоада 13840, «Футболимиз келажаги» мусобақаларида 15035 жамоада 300700 ўйинчи иштирок этди (2004). Аёллар ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида Андижоннинг «Андижанка», Наманганнинг «Гулбаҳор», Қаршининг «Севинч» жамоалари етакчилик қилиб келади. Фахрий Футбол чилар ўртасида ҳам мунтазам равишда мусобақалар уюштирилади. Жисмоний қобилияти чекланган Футбол чилар ўртасида Тошкентнинг «Матонат» жамоаси (ҳоз. «Байналмилал») жаҳон кубогини қўлга киритган (1991). Ҳоз. кунда республикада 362 та стадион, 7113 та Футбол майдони мавжуд, 460658 киши (улардан 4642 нафари аёллар) Футбол билан шуғулланади, 1916 нафар мураббий фаолият кўрсатади (2004). «Ўзбекистон футболи» (Тошкент), «ФутболЭкспресс» (Андижон), «Аср футболи» (Наманган), «Интер футбол» (Косонсой), «Бокс плюс футбол» (Тошкент) каби ихтисослашган газ. лар чиқиб турибди. С. Арутюнов, Е. Валицкий, А. Келлер, М. Акбаров, Р. Акрамов, Ю. Саркисян, М. Раҳимов каби мураббийларнинг ўзбек Футболи равнақида хизмати катта. И. Тошмуҳамедов, А. Имомхўжаев, Б. Белозёров, Н. Ризаметов, Б. Ҳайдаров сингари тажрибали ҳакамлар ишини давом эттираётган Р. Эрматов ва И. Куцилло расмий нуфузли халқаро мусобақаларни бошқаришди. Футболнинг турларидан бири минифутбол (футзал) дир. Майдонининг ўлчами 28—40 х 16—20 м, дарвозасининг ўлчами 3×2 м, тўпининг оғирлиги 400—600 г, айлана диаметрининг уз. 60—62 см, ўйиннинг соф вақги 40 мин. (20 мин. дан 2 будим), жамоалар мусобакаларда 12 тадан Футбол чини рўйхатга киритишади, майдонга чиққан иккала жамоада ҳам 5 тадан Футбол чи (биттадан дарвозабон) қатнашади. Мини Футбол бўйича жаҳон чемпионати 1989 й. дан, Осиё чемпионати 1998 й. дан бошлаб ўтказилади. Ўзбекистон мини Футбол чемпионати 1997 й. дан бошланган. Мураббий Р. Абдиев бошчилигидаги Ўзбекистон мини Футбол жамоаси Осиё чемпионатида 2ўринни эгаллаган (2001, Теҳрон). Ушбу жамоада А. Нурматов, А. Королёв, Ф. Қудратов сингари Футбол чилар маҳоратларини кўрсатишган. Ўзбекистонда 4244 та мини Футболга мое майдон бор, 3235 киши Футболнинг шу тури билан шуғулланади (2004).

Футбол бўйича жаҳон чемпионлари Йил Чемпион 1930 Уругвай 1934 Италия 1938 Италия 1950 Уругвай 1954 ГФР 1958 Бразилия 1962 Бразилия 1966 Англия 1970 Бразилия 1974 ГФР 1978 Аргентина 1982 Италия 1986 Аргентина 1990 ГФР 1994 Бразилия 1998 Франция 2002 Бразилия Футбол буйича Осиё ўиинлари чемпионлари Йил Чемпион 1954 Хитой 1958 Хитой 1962 Ҳиндистон 1966 Бирма 1970 Бирма ва Корея Респ.

1974 Эрон 1978 КХДР ва Корея Респ.

1982 Эрон 1986 Корея Республикаси 1990 Хитой 1994 Узбекистан 1998 Эрон 2002 Эрон Ад.: Планета футбола, М., 2002; Сафаров В. А., Матч длиною в 40 лет, Т., 1996; Имомхўжаев А., Футбол — қувончим, дардим, фахрим, Т., 1996; Правила игры в футбол, Т., 2002.

Loading...