ФУТУРИЗМ

ФУТУРИЗМ (лот. futurum — келажак) — 20-а. бошларида Европа адабиёти ва санъатида майдонга келган авангардизм оқими. Футуризм ғоялари, айниқса, Италия ва Россияда адабиёт, театр, мусиқа ва кино санъатларидан ташқари, адабиёт шунослик ва санъатшунослик фанларида ўз ифодасини топди. Шунингдек, Ф. Европадаги қатор адабиёт ва санъат намояндаларини ҳам таъсир доирасига тортди.

1909 й. 20 фев. да «Фигаро» (Париж) газ. да «Футуризм манифести»нинг эълон қилиниши Италияда Футуризмнинг вужудга келишига сабабчи бўлган. Футуризмнинг назарияси ва поэтикаси 1909 — 15 й. ларда шаклланган. Миландаги илк футуристлар гуруҳи раҳбари Ф. Т. Маринетти «Футуризм манифеста» (1909), «Ой нурини ўлдирамиз!» (1911), «Футуристик адабиётнинг техник манифести» (1912), «Синтаксиснинг емирилиши…» (1913) мақолалари, шунингдек, рассомлар — У. Боччони, К. Карра, композитор Прателли ва б. ўз манифестлари билан Футуризм эстетикасига асос солишган. 20-а. да юзага келган бошқа авангардлик оқимлари сингари, Футуризм ҳам мавжуд дунё билан алоқани узиб, дунё маданиятини рад этган, ўзининг аксилэстетикасини анъанавий адабий дид ва мактабларга қарши қўйган. Футуристларнинг янги нутқий ифода воситаларини ахтаришлари («эркин» синтаксис, товуштақлид ва б.) поэтик тил соҳасидаги ислоҳот бўла олмаган. Итальян футуристлари бадиий меросдан воз кечиш билан бирга куч ва зўравонликни тарғиб қилиб, урушни «дунё гигиенаси» сифатида мадҳ этган, айримлари эса кейинчалик Муссолини томонига ўтиб кетган.

Рус Футуризми мустақил бадиий ҳаракат сифатида майдонга кедди. Рус Футуризм ининг тарихи «Гилея» ёки кубофутуристлар (В. В. Хлебников, Д. Д. ва Н. Д. Бурлюклар, В. В. Каменский, В. В. Маяковский ва б.), «Эгофутуристлар уюшмаси» (И. Северянин, И. В. Игнатьев, К. К. Олимпов ва б.), «Шеърият шийпони» (В. Шершенович, Р. Ивнев ва б.) ҳамда «Центрифуга» (Б. Л. Пастернак, Н. Н. Асеев ва б.) гуруҳларининг ўзаро муносабатлари ва кураши тарихидан иборат. «Гилея» бошқа гурухлардан аввал тузилган ва дастур характеридаги бир неча тўпламларни нашр этган уюшма сифатида ўзида рус Футуризм ининг қиёфасини кўпроқ акс эттирган. Эскиликнинг муқаррар емирилажагини, «жаҳон тўнтариши» ва «янги инсоният»нинг туғилишини санъат орқали сезиш ва олдиндан айтиб беришга уриниш мазкур ҳаракатнинг умумий асосини ташкил этган. Бадиий ижод, рус футуристларининг фикрича, таклид эмас, балки табиатнинг давоми; табиат эса инсоннинг ижодий кучи ёрдамида янги дунёни барпо этади. Адабий жанр ва услубларнинг шартли тизимини бузиш, тил табиатнинг таркибий қисми бўлган даврга, фольклормифологик манбаларга қайтишнинг боиси шундадир. Футуристлар жонли рус тили заминида тоник шеър ва фонетик қофияни ишлаб чикдилар, янги сўзни «ижод этиш»га маҳлиё бўлиб, ҳатто янги шева яратишгача бордилар.

1917 й. дан кейин Россияда «ЛЭФ», «Коммуна санъати», Украинада «Аспанфут», Грузияда «41» сингари гурухлар тузилди. В. В. Маяковский сингари футурист шоирларнинг довруқ қозониши б-н Ўзбекистонда ҳам уларнинг издошлари пайдо бўдди. Улар (Олтой, Ш. Сулаймон, У. Исмоилов) маълум вақг товуш таклидига асосланган, шаклбозлик кўринишларидан иборат шеърий тажриба билан машғул бўлдилар. Аммо социалистик реализм методининг карор топиши б-н бундай ҳолларга барҳам берилди. Адабийбадиий тараққиёт авангардлик оқимларининг ўткинчи давр самараси эканини исботлади.

Ад.: Литературное движение советской эпохи. Материалы и документы, М., 1986.

Наим Каримов.