ФЮРНО

ФЮРНО — Басе бўғозининг шарқий қисмидаги ороллар гуруҳи. Тасмания бўғозидан шим. да, Австралия таркибида. Майд. 2,7 минг км2. Энг баланд жойи 777 м. Иклими субтропик океан иклими. Ён багирларида эвкалипт ўрмонлари, текисликларда ўт ўсимликлари ва сийрак бутазорлар бор. Қўйчилик ривожланган. Оролга европаликлардан биринчи бўлиб 1773 й. да Кук экспедицияси таркибидаги Т. Фюрно бошчилигидаги кемалардан бири етиб борган.

Loading...