ГАББРО

ГАББРО (Италиянинг Ливорно ш. жан. даги жой номидан) — асос таркибли магматик тог жинслари. Деярли бир хил микдорда асосли плагиоклазлар, пироксенларааи ташкил топган. Оддий Габбро плагиоклаз ва моноклинли пироксендан иборат. Тури кўп. Плагиоклаз ва ромбик пироксенли тури норит, плагиоклаз ва оливинли тури трактолит дейилади. Плагиоклазга бой Габбро (85—90%) плагиоклазитлар номи билан маълум. Лабрадорит тури фақат плагиоклазни Лабрадор хилидан ташкил топади. Лабрадорит купинча чиройли ҳаворанг ёки кукиш бўлиб товланади. Катта чуқурликда қотган типик Габброда кристалларнинг ўлчами тахм. бир хил.

Табиатда йирик шток, лакколит, лополит, дайка шаклларида учрайди. Уларнинг ўлчами жуда йирик. Мас, Канададаги Дулут массивининг майд. 5 минг км2га тенг. Ўзбекистонда Нурота, Ҳисор, Чатқол-Қурама тоғларида маълум. Хорижда Габбронинг йирик массивлари Украина, ЖАР, Франция, Шотландия ва б. жойларда бор. Г. яхши силликланади. Ҳайкалтарошликда, бинокорликда безаш материали.

Габбро интрузивлари билан магнетит, титанмагнетит, никель ва мис сульфидли руда конлари боғлиқ.

Loading...