ГАБЕР

ГАБЕР (НаЬег) — Фриц (1868.9.12, ҳоз. Вроцлав, Польша — 1934.29.1, Базель) — немис анорганик кимёгари. Карлсруэ Олий техника мактаби проф. (1898 й. дан). Берлин физик-кимё ва электрокимё ин-ти директори (1911—13). Асосий ишлари аммиакнинг кимё-технологияси ва электрокимёга бағишланган. Ярим саноат қурилмасида илк бор суюқ аммиак олган. Нитробензолнинг электрокимёвий қайтарилиши натижасида анилин ҳосил бўлишини ўрганган (1900). Эритмаларнинг рН ини ўлчашда қўлланиладиган шиша электродни кашф этган (1909). Нобель мукофоти лауреата (1918).

Prev Article

ГАББРО

Next Article

ГАБР ҚАЛЪА