ГАБР ҚАЛЪА, Гавр қалъа — Урта Осиёдаги қад. қалъалар харобаси. Ислом дини тарқалгунга қадар (8-а.) Ўрта Осиё аҳолиси оташпарастлик (зардуштийлик) динига эътиқод қилган бўлиб, уларни «габр» ёки «муғ» деб атаганлар. Габрлар хўжалик ва ҳарбий мудофаа учун кўплаб қалъа ва қўрғонлар барпо этганлар. Оташпарастларнинг қалъа ва қўрғонлари вайронага айланиб асл номи йўқолиб кетгач, аҳоли ўртасида улар «габр қалъа» ёки «габрлар қалъаси» деб аталадиган бўлган.
Ҳоз. археологик қазишлар натижасида Ўрта Осиё худудида шундай калъаларнинг ўнлаб қолдиқпари топиб ўрганилган:
1) Марв (Туркманистондаги ҳоз. Мари яқинида) ш. нинг энг қад. қисми харобаси, парфияликлар яшаган Мурғоб воҳасининг маркази. Майд. 3,5 км2. Шим. қисмида қалъа қўрғони жойлашган. Археологик қазишлар пайтида металл буюмлар ишланадиган устахоналар, ибодатхона, кўшк қолдиқлари ва тегирмончилар гузари очилган. 8 — 9-а. ларга келтанда Марв ш. нинг маркази Султон қалъага кўчиб, Габр қалъа арки харобага айланади. Шунга қарамай, кулолчилар маҳалласида ҳаёт яна анча йиллар давом этган. Габр қалъада 8—9-а. ларга мансуб масжид харобаси ҳам топилган; 2) Амударёнинг ўнг қирғоғидаги Султон Увайс тоғининг этаги (Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани) да жойлашган қалъа харобаси. Қад. Хоразм маданиятига алоқадор бўлиб, 4-а. да қурилган. Майд. 200×450 м2 атрофида. Кушонлар давлатининг шим. томондаги таянч истеҳкоми бўлиб, Амударёда кемалар қатновини назорат қилиб турган. Қалъа пахса ва хом ғиштдан тикланган бўлиб, қалин девор билан ўраб олинган; икки қаватли шинакхоналарга эга бир неча минораси бор. Қазиш пайтида уй-жой қолдиқлари, деворлари накшланган зал, тош пойдеворли устунлар қолдиғи ва ҳайкаллар топилган; 3)Чирманёб каналининг қуйи қисми (Туркманистоннинг Тошҳовуз вилояти)да жойлашган қад. Хоразм маданиятига оид қалъа харобаси. Мил. ав. 1-а. да қурилган. Майд. 450×125 м2. Бу ер қадимда обод воҳа бўлиб, довон ўзанида сув қуригандан кейин харобага айланган. 5—6-а. ларда Хоразм ҳукмдорлари Габр қалъанинг бир қисмини янгидан тиклаб, ундан ҳарбий истехком сифатида фойдаланганлар. Аҳоли қудуқлардан ҳам фойдаланган. Габр қалъа тепалигининг устида 3—4-а. ларга мансуб арк қолдиғи ҳозиргача сақланган.
Ад.: Толстое С. П„ Қадимги Хоразм маданиятини излаб, Т., 1964.