ГАБРОНЕМОЗ

ГАБРОНЕМОЗ, габронематоз — тоқ туёқли ҳайвонлар, асосан, отларда Habronema туркумига мансуб нематодалар қўзғатадиган гельминтоз касалликлар. Ҳамма жойда, айниқса Ер юзининг жан. зоналарида тарқалган. Габронемоз кузғатувчилари майда нематодалар (уз. 8—12 мм) оралиқ хўжайинлар (асосан пашшалар, кўпроқ визилдоқ пашшалар) иштирокида ривожланади. Етук паразитлар меъдада жойлашиб, унинг шиллиқ каватини шикастлайди, безларнинг атрофияга учрашига сабаб бўлади. Личинкалари тери ва ўпкада яралар ҳосил қилади. Касал ҳайвонларда катарал гастроэнтеритлар, озиб кетиш кузатилади. Меъда Г. ини даволашда углерод хлорид (СС12) ва йод эритмаси ишлатилади. Тери яралари Габронемоз ида 2—3% трипан яшили эритмаси билан ишлов берилади.

Олдини олиш: пашшаларга қарши кураш.

Prev Article

ГАБРОВО