ГАБРОВО

ГАБРОВО — Болгариядаги шаҳар. Янтра дарёсининг иккала соҳилида, Стара-Планина тоғларидаги Шипка довони яқинида жойлашган. Аҳолиси 83 минг киши (1990). Машинасозлик (тўқимачилик саноати учун машиналар, радиоэлектроника) саноати ривожланган. Тўқимачилик, шу жумладан трикотаж ва кўн пойабзал саноатининг йирик маркази. Озиқ-овқат, мебель и. ч. корхоналари, юмор ва сатира уй-музейи бор. Ҳар йили халқаро юмор фестиваллари ўтказилади