ГАБСБУРГЛАР

ГАБСБУРГЛАР (Habsburger) – Австрияда ҳукмронлик қилган сулола (1282 й. дан герцоглар, 1453 й. дан эрцгерцоглар, 1804 й. дан Австрия императорлари). 1526 й. Чехия ва Венгрияни (у ерларда қирол деб аталганлар) ва б. ҳудудларни қўшиб олиб кўп миллатли улкан давлатни (1867—1918 й. ларда Австрия-Венгрия) монархлари бўлганлар. Габсбурглар «Муқаддас Рим империяси» императорлари (1438— 1806 й. ларда доимий равишда, 1742—45 й. лардан ташқари), шунингдек Испания қироллари (1516—1700) ҳам эдилар. Асосий вакиллари: Карл V, Филипп II (Испанияда), Мария Терезия, Иосиф II, Франц Иосиф I. Г. ижтимоий тараққиёт душманлари, Европа халқларининг миллий озодлик ҳаракатларини бўғувчилар сифатида тарихда ном қолдиришган. Австрия-Венгрия империяси таркибига кирган ўлкаларда мустамлакачилик сиёсатини юритганлар.

Loading...