ГАДОЛИНИТ (фин кимёгари Ю. Гадолин номидан) — минерал. Кимёвий формуласи Y2Fe22+Be2[0(SiO4)]2. Моноклин сингонияли. Кам тарқалган, призматик кристаллар, яхлит доначалар. Ранги қора, қўнғир, кўкимтир-қора, баъзан рангсиз. Ялтироқлиги мумсимон. Қатгиклиги 6,5—7. С. of. 4,0—4,7. Топаз, флюорит, касситерит, циркон, гранат, ортит, фергусонит минераллари билан бирга учрайди. Ўзбекистонда Г. Чатқол-Қурама тоғларидаги гранитоидлар ва пегматитлар, Ғарбий Ўзбекистондаги рудали скарнлар (Ингичка)да учрайди. Гадолинит конлари Россияда Кола я. о. да (Кейви), Италияда (Бавено), Норвегияда (Ивеланд) ва АҚШда (Льяко) топилган. Бериллий ва иттрий олинадиган руда.