ГАДОЛИНИЙ

ГАДОЛИНИЙ (Gadolinium), Gd — Менделеев даврий системаси III rypyҳининг лантаноидлар туркумига мансуб кимёвий элемент; тартиб раками 64, ат. м. 157,25. Еттита барқарор изотопи маълум: Gd152, Gd154, Gd155, Gd1S6, Gd1”, Gd158 ва Gd160, Г. нинг бир неча сунъий радиоактив изотопи олинган. Гадолиний 1880 й. да Швейцария кимёгари Ж. Мариняк томонидан кашф этилган булиб, фин кимёгари Ю. Гадолин шарафига қуйилган. Ер пустида оғирлиги жиҳатидан 5,4-10”4% ни ташкил қилади, гадолинит ва б. минераллар таркибида учрайди. Гадолиний зичлиги 7,85 г/см3, суюкданиш т-раси 1313°, ферромагнит хоссасига эга кулранг металл. Гадолиний оддий шароитда (20°) ҳавода аста-секин, 100° дан юқорида тез оксидланади. Минерал кислоталар (фторид кислотадан ташқари) б-н таъсирланади. Ишқор эритмалари таъсирига чидамли. Қиздирилганда водород, азот ва галогенлар билан бирикади. Гадолиний уз бирикмаларида уч ва-лентли.

Гадолиний (Ш)-оксид, Gd2O5 — оқ кристалл модда. а-ва р-модификациялари маълум. Зичлиги 7,618 г/см3, суюқланиш т-раси 2350°, сувда эримайди. Gd2(C2O4)3, ёки (GdNO3)3 ни одатда 800—1000°да парчалаб олинади.

Гадолиний(1П)-хлорид, GdCl3 — оқ кристалл модда. Зичлиги, 4,541 г/см3. Суюқланиш т-раси 605°, сувда яхши эрийди. 200° дан юқорида, Gd2(C2O4)3 га хлор ёки СС14 таъсир эт-тириб, Гадолинийни хлорлаб ва б. усулларда олинади.

Гадолиний (111)-фторид, GdF, — оқ кристалл модда. Оддий шароитда орторомбик панжарали модификацияси (зичлиги 7,058 г/см3) баркарор булиб, 1075° да зичлиги 7,33 г/см3, суюқланиш т-раси 1232° булган гексагонал панжарали модификацияга утади. Гадолиний бирикмаларига газ ҳолатидаги НҒ ёки уларнинг сувдаги эритмаларига фторид кислота таъсир эттириб олинади.

Металл ҳодцаги Гадолиний GdCl3 ёки GdF, ни кальций билан қайтариб олинади. Гадолиний темир, никель, кобальт билан бирга магнит қотишмалари компоненти, ядро реакторларининг созловчи узаги (нейтроыларни ютади) сифатида ишлатилади. Европий ёрдамида фаоллаштирилган Gd2O3 қизил рангда шуълаланадиган люминофор, тербий ёрдамида фаоллаштирилган Гадолиний оксисульфиди эса рентгенолюминофордир.