ГАГАЛАР

ГАГАЛАР (Somateria) — ғозсимонлар туркумининг ўрдаксимонлар оиласига мансуб қушлар уруғи. Европа, Осиё, Шим. Америкада яшайдиган йирик денгиз ўрдаклари; 4 тури мавжуд. Боши катта, бўйни қисқа, тумшуғи кенг ва калта. Оғирлиги 3 кг гача. Уясини тундра ёки денгиз ораларига қуради. Колониядаги уялар сони 10 минггача етганлиги маълум. Одатда 4—5 та тухум қўяди. Модаси 24—27 кун тухум босади. Тухумдан чиққан болалари 1,5—2 сутка-дан кейин модаси билан денгизга тушиб кетади. Оддий Гагалар (S. mollssima)HHHr юмшоқ парлари иссиқлик саклаш хусусиятига эга. Ҳар бир уяда 18—20 г тоза пар бўлади. Гагалар парларини йиғиш кадимдан маълум. Гагалар тухумларини йиғиш, пари учун кўплаб овлаш натижасида 20-а. бошларида сони камайиб кетган эди. Ҳимоя чоралари кўрилиши муно-сабати билан сони ва ареали тикланди. Кўзойнакли гага (S. fi scheri), тоғ гагаси (S. spectabilis), кичик ёки сибирь гагаси (Polysticta stelleri) колония бўлиб кўпаймайди. Гагалар денгиз умуртқасизлари, моллюскалари билан озиқланади. Оддий гага (нари ва модаси).

Prev Article

ГАВҲАР

Next Article

ГАГИК I