ГАГАРИН Юрий Алексеевич

ГАГАРИН Юрий Алексеевич (1934.9.3, Смоленск вилояти, Клушино қишлоғи — 1968.27.3) — космонавт учувчи, дунёда биринчи бўлиб космик фазога парвоз этган. Қаҳрамон (1961), полковник. Жуковский номидаги Ҳарбий-ҳаво муҳандислик академиясини битирган (1968). 1961 й. 12 апр. да «Восток» космик кемасида парвоз қилиб, 1 соат 48 мин . да ер шарини айланиб учди. Космонавтлар экипажларини ўқитиш ва машқ қилдиришда қатнашди. Самолётда машқ қилаётган вақтида фалокат юз бериб ҳалок бўлди. Халқаро авиация федерацияси қарори билан 1968 й. да Юрий Алексеевич Гагарин номидаги олтин медаль таъсис этилди. Жаҳондаги кўп шаҳарларда Гагарин номи абадийлаштирилган. Жумладан Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида шаҳар унинг номига қўйилган; Тошкент ш. да ҳайкали ўрнатилган. Ойнинг орқа томонидаги кратерга Гагарин номи берилган.

Loading...