ГАГАРКА

ГАГАРКА (Alca torda) — чистиклар оиласига мансуб денгиз қуши. Катталиги хонаки ўрдақдек, усти қорамтирқўнғир, қорни оқ. Сувда яхши сузади ва шўнғийди, ерда юра олмайди. Қуруқликка фақат тухум қўйиш учун чиқади. Шим. Атлантиканинг мўътадил кенгликларидаги Европа ҳамда Америка қирғоқларида ва оролларида тарқалган. Денгиз қирғоқлари ҳамда ороллардаги баланд жар ва қояларга колония бўлиб уя солади, бундай жойлар «қушлар бозори» деб аталади. Битта тухум қўяди, уни нари б-н модаси галма-галдан босади. Гагарка майда балиқлар билан озиқланади.