ГАГАУЗ ТИЛИ — гагаузлар тили. Туркий тилларнинг жан.-ғарбий (ўғуз) гуруҳига мансуб. Молдавия ва Украинанинг жан. да, Шим. Кавказ, Руминия, Шим.-Шарқий Болгарияда тарқалган. Гагауз тилида гаплашувчиларнинг умумий сони 220 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Бу тил лексикасида болгар, рус, молдаван каби қўшни тилларнинг таъсири бор. Г. т. фонетикаси-даги асосий хусусият — иккиламчи чўзиқ унлилар мавжуд бўлиб, дифтон-глашувнинг юзага келиши ва сўз бо-шида юқори ва ўрта кўтарилишдаги унлилар олдидан ундошларнинг «й» лашувидир. Кўпгина ундошлар олд катор унлилар билан ёнма-ён келганда юмшайди; гапда сўзлар эркин тартибда келади. Ёрдамчи сўзлар воситасида бирикма ҳосил қилиш ривожланган. Гагауз тилининг асосан чодирлунгқумрат (марказий) ва вулканешт (жан.) лаҳжалари бор. Гагауз тилининг ёзуви 1957 й. дан қабул қилинган, кириллрус графикасига асосланган. Алифбога фонетик талабга кура «а», «б», «у» ҳарфлари қўшилган.