ГАГАУЗЛАР — Молдавия (153 минг киши) ва Украина (40 минг киши)да яшовчи туркий халқ. Шунингдек РФ(10 минг), Болгария, Руминия, Греция, Туркия, қисман Қозоғистон (Сирдарё бўйлари) ва Ўзбекистонда (Тошкент вилояти) ҳам яшайди. Умумий сони — 220 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Гагауз тилиая сўзлашади. Диндорлари — православлар. Гагаузларнинг аждодлари туркий ўғуз, уз, қипчоқлар ва б. бўлиб, кейинчалик уларнинг таркибига славянлашган болгарлар аралашиб кетган. Гагаузларда антропологик жиҳатдан монголоидлик хусусиятлари сақланган. Гагаузларнинг моддий-маънавий маданияти болгарларга яқин.