ГАГРА

ГАГРА — Грузиянинг Абхазия Республикасидаги шаҳар. Қора денгиз бўйидаги порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 26,6 минг киши (1990-й. лар урталари). Денгиз бўйи иқлимий ва бальнеологик курорт. Ёзи иссиқ (авг. нинг ўртача т-раси 23°), қиши юмшоқ (янв. нинг Уртача т-раси 6°), йилига 1400 мм гача ёғин тушади. Аэрогелиоталассотерапия ва водород сульфидли сув билан даволаш йўлга қўйилган. Нафас йўллари, қон айланиш органлари, нерв системаси даволанади. Санаторийлар, дам олиш уйлари, пансионатлар, турбаза бор. Май ойидан окт. гача денгизда чумилиш мумкин. Озиқ-овқат саноати корхоналари (гўшт к-ти, сут, вино, балиқ з-длари) ва курортга хизмат қилувчи корхоналар бор.

Loading...