ГАИТИ, Аити — Вест-Индияяати Катта Антил о. лари гуруҳидаги орол. Шим. да Атлантика океани, жан. да Кариб денгизи билан чегарадош. Куба о. дан Шамолли бўғоз, Пуэрто-Рико о. дан Мона бўғози орқали ажралиб туради. Майдони ён атрофдаги майда ороллар билан бирга 77,2 минг км2. Аҳолиси 14,5 млн. дан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари), асосан негр ва мулатлар. Г. вулканик ва мезокайнозойнинг чўкинди жинсларидан ташкил топган. Рельеф шаклларида тоғ тизмалари тектоник ботиклар билан алмашиниб туради. Иклими тропик пассат иклим. Текисликларда ўртача ойлик т-ра 23—29°, ён бағирларда йиллик ёғин 2000 мм, ички водийларда эса 1300 мм, кузда тез-тез довуллар бўлиб туради. Оролни ғарбдан шарққа тўртта тоғ тизмаси кесиб ўтган. Марказий Кордильера тоғ-ларидаги Дуарте чўққиси (3175 м) Вест-Индиянинг энг баланд нуқтасидир. Аҳоли асосан текисликларда яшайди. Қазилмалардан боксит, олтин бор. Г. да зилзила бўлиб туради. Шим.-шарқи ва жан. да доим яшил тропик ўрмонлар, тоғ орасидаги текисликларда саванна ва ксерофит ўсимликли сийрак ўрмонлар бор. Оролни 1492 й. да X. Колумб кашф этган ва уни Эспаньола деб атаган. Гаитида Гаити ва Доминикана Республикаси жойлашган.