ГАИТИЛАР

ГАИТИЛАР — халқ, Гаитининг асосий аҳолиси (6,6 млн. киши). Шунингдек Доминикана Республикаси, АҚШ, Куба, Багама о. ларида ҳам яшайдилар. Умумий сони 7,2 млн. киши (1992). Креоллашган француз тилида сўзлашадилар (гаити креоль тили). Диндорлари — католиклар, шунингдек синкретик «сув»га сиғинувчилар ҳам бор.