ГАЖАК

ГАЖАК — 1) аёлларнинг икки чаккасидан тушиб турган соч толалари, зулфи;

2) аёлларнинг зийнат буюми; чаккага тақиладиган жуфт тақинчоқ. Асосий шакли бодом куринишида булиб, охирги қисми жингала каби букилган; 2 та илгаги булиб, бири қулоққа, бири бош кийимига ёки сочга мустаҳкамланади, шунда Гажак чаккада горизонтал жойлашади. Буюм юзаси майда феруза кузлар ҳалкаси билан Уралган йирик, рангли шиша кузлар билан безатилган; асосига маржон ва зиғиракли шокилалар ўрнатилган, орқа томонида қуш пати Урнатишга мулжалланган найчалари бор. Олтин, кумуш ва б. дан жуфт қилиб ясалади. Тошкент, Самаркандда тиллақош билан бир ансамблни ташкил килади. Бухоро, Самарқандда қушгажак, ярим ой, бодомбарги хиллари ҳам тарқалган;

3) зулф, жингала кўринишидаги нақш элементи; нақш мужассамотида тўлдирувчи вазифани ўтайди.

Loading...