ГАЖЖАК — меъморликда равоқлар кўндаланг кесишиши натижасида пайдо бўлган калқонсимон шакл. Хона деворлари устига, равоқлар қатори орасига ишланади. Гажжак ёрдамида хона деворларига ўрнатилган равоклар дойра ҳолига келтирилади. Гажжак ғўлаларининг йуғонлиги равоқпар орасининг кенглигига боғлиқ булиб, кичик биноларда Гажжак кесмасининг ҳар томони 8—12 см га баравар булади. Гажжакнинг учлари бир-бирига ва негизлари равокдарга тиралиб туради. Баъзан равоқ ораларига Гажжак ўрнатилмай, ҳошия ғиштлари гумбаз негизига мослаб терилади. Гажжакнинг устма-уст ишланган мураккаб тури ҳам кенг қўлланилган. Гумбаз ос-тидаги ҳалқа девор равоқ билан Гажжакнинг тепасидан ўтади, шу сабабли Г. поялари равоқ ёйининг тахм. ярим баландлигига тиралиб, учлари эса равоқ учлари билан бир хил баландликда булиши лозим.