ГАЛАКТИК ТОЖ

ГАЛАКТИК ТОЖГалактика атрофини ўраб турувчи кўринмас юлдузлар ва қора материядан иборат қобиқ. Дастлабки космик нурларни текшириб олинган маълумотларга қараганда юлдузларда баъзи элементлар, айниқса, литий, бериллий ва бор кўп. Бу элементлар ядро реакцияси натижасида юлдузларда қисқа муддатда «ёниб» тамом бўлади. Космик нурлар таркибида кальций, темир, никель каби оғир элементлар уларнинг космосдаги ўртача микдоридан бир неча ўн баравар ортиқ. Литий, бериллий ва борнинг кўп бўлишига сабаб, оғир ядролар (асосан, протон ва альфа зарралар)нинг юлдузлараро газ билан тўқнашувидир. Ўта янги юлдузларнинг чақнашидан ҳосил бўладиган космик нурлар ва электронлар Галактиканинг 10-6 — 10»5 э кучланишдаги магнит майдони куч чизиқлари йўналишида ҳаракат қилади ва Ерга етиб келгунча Галактика атрофида миллиард йиллар айланиб юради.