ГАЛАКТИКА

ГАЛАКТИКА (юн. Galaktikos — сутли, сутсимон) — умумий ўзаро тортишиш кучи билан боғланган ҳамда Қуёшни ҳам ўз ичига олган 200 млрд. дан ортиқ юлдузнинг улкан гравитацион системаси. Галактикада юлдузлардан ташқари юлдузлараро муҳит — газ, чанг ва турли майда космик зарралар ҳам бор. Умумий кўриниши жиҳатидан машҳур Андромеда туманлиги билан деярли бир хил, ўлчами жиҳатдан эса ундан сезиларли фарқ қилади. Диаметри тахм. 30 минг парсек (пк); 1 пк=206264,8 астрономик бирлик (а. б.)=3,2615 ёруғлик йили (ё. й.)=30,8561015 м; умумий массаси тахм. 2-1041 кг (10й та Қуёш массасига тенг). Қуёшга яқин атрофда зичлиги ~4-10»21 кг/м3. Г. нинг ўзбек тилидаги номи Сомон йўли, чунки қадимдан юлдузлар маълум бир текисликка (Г. эк-ваторига) нисбатан зич жойлашиб олганлиги кузатилган бўлиб, ота-боболаримиз уни арава кетидан тўкилиб борган сомондан ҳосил бўлган йўлга, юнонлар эса ерга тўкилган сутга ўхшатганлар. Юнон файласуфи Демокрит Сомон йўли сон-саноқсиз юлдузлардан иборат деб тахмин қилган эди. Шундай эканлигини биринчи бўлиб Г. Галилей исботлади (1610). Инглиз астрономи В. Гершель 18-а. да Галактикани изчил ўргана бошлади. Кейинчалик уни жаҳондаги кўп олимлар ўрганишди ва Галактиканинг янги-янги қирраларини аниқлашди. Ўзбекистонда Галактикага доир масалалар асосан Ўзбекистон ФА Астрономия ин-тида ва Ўзбекистон Миллий унти астрономия кафедрасида ўрганилади.

Галактика массасининг 97% ини юлдузлар ташкил этади. Сомон йўли маркази Галактика ўзагида бўлиб, Галактика унинг атрофида дифференциал тарзда айланиш хусусиятига эга. Галактика айланиш ўқи Сомон йўли текислигига перпендикуляр бўлиб, унинг шим. қугби Вероника сочлари юлдуз туркуми йўналишида, жан. қутби эса Ҳай-калтарош юлдуз туркумида жойлашган. Галактика ўзагидан Қуёшгача бўлган масофа 32,6 минг ё. й. =30,85610»м га тенг. Қуёш системаси Сомон йўли маркази атрофида 250 км/ сек тезлик билан ҳара-кат қилиб, 230 млн. йил ичида бир марта тўла айланиб чикдди. Қуёш системаси Галактиканинг экваториал текислигидан атиги 66,22-1013 км га тенг масофада ётади. Бу масофа Галактика миз ўртача қалинлигидан тахм. 150 марта кичик.

Галактиканинг оптик диапазонда кўринадиган қисмига ён томондан қаралганда у чўзинчоқ, юпқа линза шаклига эга. Унинг диаметри бўйича жойлашган асосий масса Сомон йўлини ташкил қилади. Галактика тузилишига дойр тадқиқотлар электромагнит нурланиш спектрининг барча диапазонларида олиб борилади. Галактика мизда инфрақизил нурлар, рентген нурлари ва ҳатто гамма-нурлар манбалари топилди. Галактика таркиби, массаси ва б. параметрлари бўйича у турлича алоҳида компонентлар — ўзак, диск, балж, гало ва тождан иборат экан. Геометрик ва кинематик жиҳатларидан диск ва гало бир-биридан кескин фарқ қилади. Дискнинг ёши гало ёшидан камида 2 марта кичик. Юлдузларнинг физик характеристикалари нуқтаи назаридан ва таркиби жиҳатидан эса Галактика асосан иккита ташкил этувчи тўпламларга бўлинади. I тур юлдуз тўпламига энг ёш, қайноқ юддузлар, ўта гигантлар, узун даврли цефеидалар, янги ва ўта янги юлдузлар, газ-чанг моддалари ҳамда юлдузларнинг тарқоқсимон тўдалари киради. Бу тўплам объектлари фақат Сомон йўлида, унинг симметрия текислиги ва яқин атрофида . жойлашиб, Галактиканинг бошқа жойларида, хусусан, ўзак ёки гало кисмларида умуман кузатилмайди. Уларни текислик ташкил этувчи қисм объектлари ҳам дейилади. I тур тўпламидаги юддузлар Сомон йўли текислигида спиралсимон тармоқлар чизиб жойлашган. Айнан шу сабабли бизнинг Галактика спирал галактика-лар синфига киради. II тур юлдуз тўпламига қисқа даврли цефеидалар, субкарлик, қизил гигант каби юлдузлар ҳамда юлдузларнинг шарсимон тўдалари киради. Улар, асосан, Галактиканинг сфера ташкил этувчи қисмидан жой олган. Бу тўпламдаги юлдузларнинг Галактика симметрия текислигига нисбатан тезликлар дисперсияси қиймати I тур тўпламдаги юлдузларникидан анча катта. Бунинг сабаби Галактика миз келиб чиқиши ва эволюцияси билан боғлиқ. II тур объектлари бор ерда I тур тўпламидан бирорта объект кузатилмайди ва, аксинча, II тур объектлари текислик ташкил этувчи қисмида кўринмайди. Ушбу далил Г. миз сферик шаклдаги газеимон улкан булутнинг гравитацион сикилиши натижасида пайдо бўлганлигини, ҳозирги тузилиши эса аввал сфера ташкил этувчи қисм юлдузлари вужудга келганлигини кўрсатади.

Галактика маркази Қавс юлдузлар туркумида жойлашган. У кўпроқ чангдан иборат қалин қатлам билан ўралган. Галактика марказининг ёрқинлиги 1042 эрг/с. Ўзак, асосан, қизил гигантлар, қуйи спектрал синфларнинг митти юддузларидан иборат. Галактика миз ўзаги ва Сомон йўли қисми бир қарашда тинч, сокин бўлиб кўринади. Аслида эса уларда тинимсиз ва жўшқин кечаётган турли физик жараёнлар, жумладан, юлдузлар портлаши, газ оқими узлуксиз ажралиб туриши ёки мураккаб тўқнашувлари, юлдузлар коллапега учраш ҳолатлари, пульсар ва қора ўраларнинг вужудга келиши ҳодисалари кузатилади.

Loading...