Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ГАЛАКТУРОН КИСЛОТА

ГАЛАКТУРОН КИСЛОТА — бир асосли органик кислота; галактозадат 6-углерод атомининг оксидланишидан ҳосил бўлади, ўсимликлардаги пектин (елим) моддалари таркибига киради; сапонинларда, баъзи микробларнинг ўзига хос полисахаридларида, хантал ва зиғир уруғларининг шилимшиғида ҳам бор. Карбоксилаза ферментининг таъсирида ўсимликларда L-арабинозага айланади. Мол. м. 194,14. Кристалл ҳолда бўлиб, сувда, ишқорларда ва карбонат, бикарбонат эритмаларида яхши, углеводородлар ва б. органик эритмаларда оз эрийди, металлар ва органик моддалар билан туз ҳосил қилади. Галактурон кислота кўпгина физиологик фаол моддалар таркибига киради, унинг глюкозидлари тупроқ таркибида кўп учрайди. Илмий мақсадлар учун ишлатилади.

Prev Article

ГАЛАКТОЗА

Next Article

ГАЛАНТАМИН