ГАЛАНТАМИН (Galanthaminum) – бойчечак ва унгерния ўсимлигининг айрим турларидан олинадиган алкалоид. Аччиқ оқ порошок. Тана ва силлиқ мускуллар тонуси пасайганда, ҳаракатлантирувчи ва сезувчи нервлар функцияси бузилганда, полиомиелит ва болаларнинг церебрал фалажида қўлланилади. Галантамин гидробромиднинг сувдаги эритмаси тери остига юборилади.