ГАЛАОСИЁ — Бухоро вилоятидаги шаҳар, Бухоро туманы маркази. Вилоят марказидан 9 км, яқин т. й. станцияси — Когондан 21 км. Аҳолиси 12,6 минг киши (2001). Галаосиёда пахта тозалаш з-ди, пахта пункта, қ. х. машиналарини таъмирлаш устахонаси, маиший хизмат кўрсатиш к-ти, сут-ёғ, нон з-длари бор. Қ. х. касбҳунар коллежи (450 ўринли), ўрта мактаб, кутубхона, маданият саройи, туғруқхона, поликлиника ва туман касалхонаси мавжуд.