ГАЛАТИЯ

ГАЛАТИЯ — қадимда Кичик Осиё я. о. нинг марказий қисмида жойлашган мамлакат. Галатлар қабиласи номидан олинган. Мил. ав. 25 й. дан Рим империяси, сўнгра Византия таркибида. Мил. 11а. да салжукийлар, 14-а. да эса усмонли турклар томонидан эгаллаб олинган.