ГАЛЕНИТ

ГАЛЕНИТ (лот. galena — қўрғошин рудаси) , қўрғошин ялтироғисульфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи PbS. Г. 86,6% қўрғошин ва 13,4% олтингугуртдан иборат. Таркибида кўпинча Se, Ag, Bi, Sb, Sn, Zn, Fe, Cd ва б. қўшимчалари бўлади. Куб сингонияли. Кристаллари мураккаб куб шаклида. Друза ва скелет, оқма колломорф масса, камроқ куб ва октаэдр кристаллари кўринишида учрайди. Ранги қўрғошинсимон кулранг, металлсимон ялтирайди. Қаттиклиги 2 — 3. С. ог. 7,4—7,6. Г. ўрта ва паст т-рали гидротермал конларда сфалерит, халькопирит, арсенопирит, пирит, пирротин ва б. билан бирга учрайди. Нураганда Галенитнинг юзаси оксидланиб церуссит ёки англезит минералига айланади. РФда (Олтой, Шим. Кавказ, Шарқий Сибирь, Приморье), Қозоғистон, АҚШ, Канада, Австралияда хамда, Африка қитьасида йирик конлари бор. Ўзбекистонда Нурота, ЧатқолҚурама тоғлари ва б. жойларда конлари маълум. Асосан қўрғошин олинадиган руда. Тиббиётда ва бўёқ тайёрлашда ишлатилади.

Prev Article

ГАЛАЦ