ГАЛИМУЛЛИНА Илира Хайруловна

ГАЛИМУЛЛИНА Илира Хайруловна (1945.16.6, Нукус ш.) – Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). ТошДУнинг кимё ф-тини тугатган (1968). 1968 й. дан Кегайли тумани, Тахиатош ш. мактабларида кимё ўқитувчиси, мактаб директори ўринбосари. 1986 й. дан Тахиатош ш. даги 1-мактаб директори. Галимуллина ёш авлодни тарбиялашда ўзи бошқарган педагогик жамоа билан режали иш олиб бормоқда, ўқувчиларнинг билим савияси йилдан-йилга яхшиланмоқца. 1998/99 ўқув йилида мактаб «Ўзбекистон географияси» фани бўйича тажриба-синов майдони этиб белгиланди ва синов натижаларига кўра мактаб юқори баҳога сазовор бўлди.