ГАЛИСИЯЛИКЛАР

ГАЛИСИЯЛИКЛАР (ўзларини гальего деб аташади) — Испаниядаги халқ, Галисиянинг асосий аҳолиси. Шунингдек Аргентина, Бразилия ва Американинг бошқа мамлакатларида яшайдилар. Умумий сони 4,2 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Галисияликлар тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар.

Loading...