ГАЛЛЕЙ КОМЕТАСИ

ГАЛЛЕЙ КОМЕТАСИ — думли юлдуз. Инглиз олими Э. Галлей 1705 й. да кашф қилган ва унинг Қуёш системаси аъзоси эканлигини исботлаган. Кометанинг Қуёш атрофида айланиш даври тахм. 76 йилга тенг. 1910 ва 1986 й. ларда Қуёшга яқинлашганида аввалдан тузилган бир қанча халқаро дастурларга мувофиқ кузатув ишлари олиб борилди. 1910 й. да Қуёшга яқинлашишида унинг думи 140° бўлиб, Ер шари унинг думи орасидан ўтган бўлиши керак, орбитасининг эксцентриситети 0,967, перигелийда Қуёшдан узоқлиги 0,6 астрономик бирликка тенг. Қуёшга ҳар гал яқинлашганида илгаригига қараганда хирароқ кўринади. 1986 й. га яқин келишида ҳам 1910 й. дагига қараганда 2 — 3 марта хирароқ эди. Шунга қарамай, оддий телескопик кузатишлардан ташқари Г. к. га собиқ Иттифоқ («Вега-1», 1986.6.3, «Вега-2», 1986.9.3), АҚШ, Япония, Франция, Германия («Жотто», 1986.14.3) дан махсус космик аппаратлар учирилиб, Галлей кометаси яқинида ҳар томонлама текширишлар олиб борилди.

Loading...