ГАЛЛИЙ

ГАЛЛИЙ (Gallium), Ga — Менделеев даврий системасининг III гуруҳига мансуб кимёвий элемент; тартиб рақами 31; ат. м. 69,72; барқарор изотоплари: Ga«»(61,2%) ва Ga71(38,8%). Сунъий радиоактив изотопларидан Ga72 (ярим емирилиш даври 14,2 соат) радиоактив индикатор сифатида қўлланилади. Галлийни 1875 й. да француз кимёгари Лекок деБуабодран кашф этган ва Франциянинг лотинча номи билан «галлий» деб атаган. Галлий кумуш каби оқиш-кулранг металл. Табиатда нодир минераллар: зенгеит (GaOH)3 галлит CuGaS2 ва б. ҳолида учрайди. Г. Ер пўстлоғида оғирлик жиҳатидан 1,8-10-3%, денгиз ва океан сувларида 3-1О»5% ни ташкил қилади. Атом радиуси 0,139 нм-. Қаттиқ Галлийнинг зичлиги 5,904 г/см3 (20° да), суюқланиш т-раси 29,5°; қай-наш т-раси 2205°. Г. кимёвий хоссалари жиҳатидан алюминийга жуда ўхшайди, ҳавода кейинги оксидланишдан ҳимояловчи оксид парда билан қопланади. Босим остида қиздирилганда Галлий сув билан бирикиб гидроксид ҳосил қилади. Галлий гидроксид (GaOH)3 амфотер. Галлий оддий шароитда минерал кислоталар билан таъсирланиб тузлар, ишқор эритмалари ёки ишқорий металлар карбонатлари билан реакцияга киришиб гид-роксогаллатлар беради. Хона т-расида хлор ва фтор б-н, бром билан эса —35° даёқ (20° да — алангаланиш б-н), қиздирилганда йод б-н реакцияга киришади. Водород, азот, углерод, кремний ва бор билан бирикмалар ҳосил қилмайди. Галлий кўпгина металлар б-н галлидлар ҳосил қилади. Улардан аҳамиятлилари NbGa ва Y3Ga дир. Галлий маргимуш, фосфор, сурма билан бирикиб, тегишли галлий арсенид, галлий фосфид, галлий антимонид, олтингугурт, селен ва теллур билан 600—1100° да халькогенидлар ҳосил қилади. Ga2S3 — оқ (зичлиги 3,650 г/см3), оч сариқ (3,74 г/см3) ёки тўқ сариқ кристалл модда. Суюкланиш т-раси 1125°. Ga2S2 — сариқ рангли кристалл модда, суюкланиш т-раси 1015°; зичлиги 3,75 г/см3. Ga2Se2 — тўқ қизил кристалл модда. Суюқланиш т-раси 960°, зичлиги 5,03 г/см3; яримўтказгич сифатида қўлланилади. Ga2Te3 — қора рангли кристалл модда. Суюқланиш т-раси 810°; зичлиги 5,582 г/см3. Г. ва унинг бирикмаларига 1050—1200° да аммиак таъсир эттириб галлий нитрид GaN олинади. Унинг суюкланиш т-раси – 1700°; зичлиги 6,1 г/см3; радиотехникада, диэлектрик қопламалар тайёрлашда ва истиқболли лазер материал сифатида қўлланилади. Галлий, асосан, алюминий ва рух хом ашёларини қайта ишлашда ҳосил бўладиган чиқиндилардан олинади. Галлий юқори т-раларни ўлчайдиган термометрлар, яримўтказгичлар, махсус оптик шишалар тайёрлашда ишлатилади.

Рустам Маърупов.

Prev Article

ГАЛЛЕЙ

Next Article

ГАЛЛИЯ