ГАЛОФИТЛАР

ГАЛОФИТЛАР (юн. hals — туз ва hyton — ўсимлик) — шўрланган тупроқларда ўсадиган ўсимликлар, асосан шўрадошлар оиласига мансуб турлар киради. Танаси ва барги серэт, сертуз, чўл минтақасида кенг тарқалган. Ўзбекистонда балиқкўз, қизилшўра, оқшўра ва б. ўсади. Галофитлар шўрланиши 0,3— 20%о гача бўлган тупроқларда ўсади. Кучли шўрланган тупроқларда ўсадиган ўсимликлар облигат Галофитлар, кам шўрланган тупроқца ўсадиган ўсимликлар факультатив Галофитлар дейилади. Шўрланган тупроқларда тузлар микдори кўп, осмотик босим юқори бўлади. Тупроқда сувни бошқа (Г. бўлмаган) ўсимликлар ўзлаштира олмайди. Облигат Галофитларни барги ва пояси этдор, ҳужайра цитоплазмасида туз кўп бўладиган эугалофитларга (қорашўра, оқшўра, шўрбута) ва тўқималарида тўпланиб қолган тузларни махсус безлар орқали ажратиб чиқариб турадиган киногалофитларга ажратилади.