ГАЛЬШТАТ МАДАНИЯТИ

ГАЛЬШТАТ МАДАНИЯТИжез ва илк темир даври археологах маданияти (тахм. мил. ав. 10—5-алар). Ўрта Европанинг жан. қисми, хусусан, Австрия, Югославия, Чехия, Словакия ва Германия ҳудудларида кенг тарқалган. 1846 й. Гальштат ш. (Жан.-Ғарбий Австрия) яқинидан топилгани учун шу номни олган. Гальштат маданиятини яратганлар иллирий ва кельт қабилалари бўлган. Уларнинг ҳаётида деҳқончилик асосий ўрин эгаллаган, ер хайдашда омочдан кенг фойдаланган. Гальштатликлар, шунингдек кулолчилик, туз, мис ва темир қазиб олиш, савдосотиқ билан машғул бўлишган. Аҳоли ярим ертўла ва ёғоч уйларда яшашган. Темирдан зеб-зийнат буюмлари ва қуроллар ишланган. Илк Гальштатда темир ва жездан ишланган ханжар, ойболта, искана, пичоқ, пайконлар куп учрайди. Жангчиларнинг бош кийими жездан қилинган, совутлари теридан ишланиб, жез билан қопланган. Аёллар қўл ва оёқларига билагузуклар, бўйинларига фил суяги, шиша ва жездан ясалган мунчоклар тақишган. Топилмалар ичида феруза кўзли мунчоклар, металл идишлар учрайди.

Loading...