ГАЛЬТОН

ГАЛЬТОН, Голтон (Galton) Фрэнсис (1822.16.2, Бирмингем — 1911, 17.1, Лондон) — инглиз психологи ва антропологи. Оксфорд ва Кембриж ун-тларининг фахрий д-ри. Евгениканинг асосчиларидан бири. Гальтон биринчилардан бўлиб, экспериментал ва математик методлар асосида одамлар ўртасида индивидуал-психологик тафовутлар мавжудлиги ҳақидаги таълимотдифференциал психологишп ишлаб чикди. Ч. Дарвин эволюцион назарияси таъсирида бўлган Гальтон одамлар орасидаги бу тафовутларни аксарият наслий омиллар билан тушунтиради. Шахе ривожланишида бу омилларнинг роли ҳақидаги масаланинг қўйилиши ўзига хос новаторлик бўлган, бироқ улар аҳамиятини ошириб юбориш одамнинг ижтимоий моҳиятини инкор этувчи бир ёклама хулосаларга олиб келди. Гальтон одам табиатини такомиллаштиришни ирсият қонуниятлари асосида ўта иқтидорли, ақлан ва жисмонан кучли одамларни ажратиб олиш орқали амалга ошириш мумкин деб ҳисоблади. Гальтон шахснинг психик сифатларини ташҳис қилиш мақсадида маълум асбоблар яратди, наслийлик ва ташқи таъсир нисбатини аниклаш имкониятини берувчи илмий услублар ишлаб чиқди. Индивидуал тафовутларни ўрганишда mecллардан фойдаланиш ғояси Гальтонга тааллуқлидир.

Next Article

ГАМБИТ