ГАЛУРГИЯ

ГАЛУРГИЯ (юн. hals — туз ва ergon — иш) — кимёвий технологиянинг турли минерал тузлар олиш усулини ўрганувчи ва ишлаб чиқарувчи тармоғи. Top маънода — табиий тузларни қайта ишлаш. Денгиз сувлари, чўкиб қолган туз қатламлари, шунингдек кўллар ҳамда туз ҳавзалари Галургия саноати учун хом ашё манбаи бўлиб хизмат қилади. Айрим тузларни ажратиб олиш учун табиий ва саноат шароитида буғлатиш ёки кристаллизация жараёни қўлланилади.

Loading...