ГАЛЬВАНОСТЕРЕОТИПИЯ

ГАЛЬВАНОСТЕРЕОТИПИЯбосма қолип тайёрлашнинг электролитик усули (қ. Стереотипия). Б. С. Якоби кашф қилган (1838). Бўртма босма қолипи (клише) дан мум, пластмасса ёки қўрғошин матрица тайёрлаб олинади. Сўнгра унга электролитик усулда юпқа (0,25—0,30 мм) мис, никель ёки темир қатлами ўстирилади, натижада босма рельефи (бўртмаси) ҳосил бўлади; ҳарфлар бўйи билан тенглаштириш учун орқасидан босмахона қотишмаси қуйилади ва механик ишлов берилади. Гальваностереотипия қуйма стереотипларга нисбатан анча аниқ босишга имкон беради, катта босимга чидайди. Бу усул кўп расмли китоб ва жур., рангли репродукцияларни кўп нусхада босишда қўлланилади.

Next Article

ГАМБИТ