ГАМА (da Cama) Васко да Гама (1469, Синиш, Португалия — 1524.24.12, Кочин, Ҳиндистон) — португалиялик денгизчи, Европадан Ҳиндистонга борувчи денгиз йўлини излашни якунлаган. Гама экспедицияси даврида португалларга Африканинг ғарбий қирғоқлари бўйлаб борувчи денгиз йўли аллақачон маълум бўлиб, Ҳинд океанига олиб чиқувчи йўл Бартоломеу Диаш томонидан 1487—88 й. ларда топилган эди. 1497 й. июль ойида Гама бошчилигидаги экспедиция 3 та кемада Лисабондан чиқиб Яхши Умид бурни орқали 1498 й. Сомалининг Малинди бандаргоҳига лангар ташлади. У ердан денгиз йўлини мукаммал биладиган Аҳмад ибн Мажидни олиб унинг ёрдамида Ҳиндистон ғарбидаги Коликут ш. га етиб борди. Шундай қилиб Гама экспедицияси Африканинг жан.-шарқий соҳилини (Малиндигача) кашф қилди ва Ҳинд океанини кесиб ўтди. Гама 1488 й. авг. охирида зироварлар ортилган кемада Коликутдан ватанига йўл одди ва 1499 й. сент. да Лисабонга етиб борди; экспедицияда қатнашган 168 кишининг фақат S5 таси тирик қайтди (қолганлари йўлда ҳалок бўлди). Экспедиция Португалиянинг Ҳиндистондаги мустамлакачилик экспанциясига йўл очди. Гама 1502 й. 20 та кемада яна Ҳиндистонга келиб Коликут ш. ни ғорат қидди, маҳаллий ҳукмдорлар қаршилигини шафқатсизларча бостирди ва катта ўлжа билан 1503 й. яна Лисабонга қайтиб борди. Гама 1524 й. Ҳиндистоннинг вицеқироли этиб тайинланди ва ўша йили Ҳиндистонга учинчи охирги экспедицияга бошчилик қилди ва ўша ерда вафот этди.
Ад.: Магидович И. П., Очерки по истории географических открытий, М., 1967.